Замонавий молия тизими ва ундаги ислоҳотлар  

  • Sana 27-10-16
  • Yuklangan 75
  • Fayl hajmi 818,19 kB
Молия- ялпи ички маҳсулот ва миллий даромадни тақсимлаш асосида марказлашган ва марказлашмаган пул фондларини шакллантирилиши, тақсимланиши ва ишлатилиши билан боғлиқ муносабатлар мажмуидир. Хорижлик иқтисодчи-олимлардан Э.Боди ва Р.К.Мертонлар: Молия (finance) – кишиларнинг маълум вақт давомида ўта тақчил бўлган пул ресурсларининг келиб тушиши ва ишлатилишини қай тарзда бошқаришлари ҳақидаги фандир». Муаллифлар таъкидлашларича, молиявий қарорлар яна шу билан хусусиятланадики, харажатлар ва даромадлар: - даврийлигига кўра фарқланади, яъни ихтиёрий вақтда турли хил хажмни изоҳлаши ва ўзаро мос келавермаслиги ҳам мумкин; - уларнинг аниқ оқибатларини олдиндан айтиб бўлмаслиги.