Ахамонийлар даври археологияси  

  • Sana 16-01-15
  • Yuklangan 46
  • Fayl hajmi 10,95 MB
Аҳамонийлар империяси
Аҳамоний подшоҳларининг тез ва муваффақиятли ҳаракатлари қуйидаги тарихий шароитлар билан боғланади:
- Форсларнинг энг кучли сиёсий рақобатчиларидан бири бўлган Вавилонияда сиёсий вазиятнинг ёмонлашиши, яъни подшоҳлик билан диний ҳукумат(Мардук) ўртасида зиддиятнинг кучайиши;

- Вавилония ҳудудида мажбуран ушлаб турилган ҳар хил халқларга мансуб тутқун аҳолининг аҳамонийларга нисбатан ҳайрихоҳлигининг ошиши;

- Кичик Осиё, Вавилония, Финикия каби савдо-сотиқ ривожланган мамлакатларда савдогарларнинг манфаатига аҳамонийлар ҳукмронлигининг мос келиши. Кенг ҳудудда савдони юритиш, савдо йўлларида хавфсизликнинг ўрнатилиши, ягона тўлов воситаларининг, ёзув масалаларининг умумлашув жараёнлари уларнинг аҳамонийлар империясини қўллаб - қувватлашларига асос бўлган;

- Шоҳлар шоҳи Кирнинг оқилона ташқи ва ички сиёсати. Оссурия ва Вавилония шоҳлари ўзлари босиб олган ерларда талон - тарожлик, ёппасига қирғин, бошқа жойларга мажбуран кўчириш билан шуғулланган бўлса, Кир Вавилонияда аккад тилида чоп этилган «Хартия»сида халққа осойишта ҳаёт ато қилишни ваъда қилади.

- Аҳамонийларнинг мустаҳкам армияси уларнинг ғалабаси гаровларидан бири эди. Аҳамонийлар ҳудудида яшайдиган эркак аҳолининг кўпчилиги ҳарбийларга айлантирилиши, қўлга киритилган ҳудудларда ҳам шу сиёсатнинг олиб борилиши, ўн минг сонли яхши қуролланган «енгилмас» армиянинг ташкил этилиши, ижтимоий жиҳатдан армия таркибининг кескин фарқ қилмаслиги ҳарбий муваффақиятнинг асосларидан бири ҳисобланади;